Ўқитувчи вазир даражасида ижтимоий ҳимоя қилиниши керак, акс ҳолда тизим чўкишда давом этаверади!
Давлатимиз раҳбари ташаббуси, таъбир жоиз бўлса, қатъияти ва соҳага эътибори туфайли кейинги йилларда педагогларга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди. Олий тоифали ўқитувчилар маоши ошди, тизимда турли рағбат ва преференциялар ҳам қўлланила бошланди.